Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Альварес АПЛга қайтиш вариантини истисно қилмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. AS нашри маълумотига кўра, «Арсенал» бир муддатдан буён аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда.

Манбага кўра, Альвареснинг асосий истаги «Барселона»га ўтиш. Бироқ каталонияликларнинг ҳозирги қийинчиликларини ҳисобга олган ҳолда, 26 ёшли ҳужумчи АПЛга қайтиш вариантини ҳам истисно қилмаяпти.

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета ва клуб спорт директори Андреа Берта футболчи билан мунтазам алоқада бўлиб турибди.

Қайд этилишича, Альваресни Лондон клубининг спорт лойиҳаси ўзига жалб қилмоқда. Бироқ Буюк Британиядаги бюрократик тўсиқлар ва виза билан боғлиқ чекловлар ҳужумчининг қарорига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу омиллар унинг оила аъзолари ва дўстларининг Англияга келиб-кетишини қийинлаштиради.

Альварес айни пайтда Испанияда оиласи билан ўзини қулай ҳис қилмоқда. Шу сабабли у «Манчестер Сити»да ўйнаган даврида дуч келган айрим маиший қийинчиликларни яна бошдан кечиришни истамайди.

Киритилди: 13:39, 23.08.2026.
Ўқилди: 2539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик