Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

«Локомотив» Хитой жамоаси билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Дубайдаги учинчи ўртоқлик ўйинида Хитойнинг “Тяньцзинь Теда” клуби билан муроса кўчаси танланди – 1:1. Бунга қадар “Ал-Урооба” ҳамда “Ханжоу Гринтаун” клублари йирик ҳисобларда мағлуб этилганди.

Бошланғич таркиб аввалги беллашувдагидан кескин фарқ қилди. Игнатий Нестеровни инобатга олмаганда, майдондаги футболчиларнинг барчаси алмаштирилди. Фақатгина 60-дақиқага келиб мураббийлар штаби бирданига 7 та ўзгаришни амалга оширишди. Бунда табиийки, ўйин услуби ҳам кескин ўзгарди. Энди “Локомотив” аъзолари бошқа тактикада ҳаракат қила бошлашди.

Ўйинда ҳисоб 15-дақиқага келиб Марат Бикмаев томонидан очилди. Чин ўлкаси вакиллари ўз жарима майдончалари ичида ҳужумчини қўполлик билан тўхтатиб қолишди ва пенальтини ҳам жабрланувчининг ўзи амалга оширди. Беллашув якунига 15 дақиқа қолганида эса хитойликлар орадаги фарқни йўққа чиқаришди.

Мазкур беллашувда кичик жароҳатлари сабаб Неманья Яничич ҳамда Кахи Махарадзе, шунингдек, бирозгина бетоблиги учун Ислом Тўхтахўжаев иштирок этишмади. Кейинги ўйин Нестеровсиз ўтишини инобатга олган мураббийлар қолган икки посбон – Маъмур Икромов ва Сарвар Каримовни асрашни маъқул кўришди. Навбатдаги ўйин 14 февраль куни Хитой Суперлигасининг бошқа бир вакили “Чанчунь Ятай”га қарши бўлиб ўтади. Сервер Жепаров, Марат Бикмаев, Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Игнатий Нестеров каби футболчилар эртага терма жамоа йиғинига қўшилишини инобатга олсак, улар Анзур Исмоилов ҳаракат қиладиган Хитой клубига қарши ўйнай олишмайди.

ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) – ТЯНЬЦЗИНЬ ТЕДА (Хитой) 1:1
Голлар: Марат Бикмаев, 15-пен (1:0). Тяньцзин, 75 (1:1).
“Локомотив”: Игнатий Нестеров — Салим Мустафоев (Олег Зотеев, 60), Сергей Прохоров, Хуршид Мухторов, Жасур Ҳасанов_16 (Икром Алибоев, 60) — Шерзод Файзиев (Санжар Шоаҳмедов, 60), Қувондиқ Рўзиев (Тимур Кападзе, 60), Садриддин Абдуллаев (Сервер Жепаров, 60) — Жасур Ҳасанов, Дониёр Усмонов (Сардор Мирзаев, 60), Марат Бикмаев (Темурхўжа Абдуҳолиқов, 60).

2016 йилдаги ўртоқлик ўйинлари
15 январь, 2016 Ал-Аҳли (Саудия Арабистони) – Локомотив 0:0
19 январь, 2016 Хенан Жианье (Хитой) – Локомотив 0:0
22 январь, 2016 Словакия U-21 – Локомотив 0:2
5 февраль, 2016 Ал-Урооба – Локомотив 1:5
10 февраль, 2016 Ханжоу Гринтаун – Локомотив 0:3

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 07:22, 13.02.2016.
Ўқилди: 3017 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [7866]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2602]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1681]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1605]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1497]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1405]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1362]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1324]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1152]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1136]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик