Кириш Регистрация

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти португалиялик мутахассис Жозе Моуриньонинг келаси мавсумда Мадриднинг “Реал” клуби бошқарувига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

Анчелотти The Athletic нашрига берган интервьюсида “қироллик клуби” айни дамда қандай муаммоларга дуч келаётгани ва Моуриньо бу вазиятда қандай ёрдам бера олиши ҳақида тўхталди:

“Агар Жозе "Реал"га қайтса, бундан хурсанд бўламан. У ўзи ишлаган барча жамоаларда бўлгани каби, Мадридда ҳам ўз вазифасини аъло даражада уддалашга қодир. Ҳозирги кунда мадридликларга катта қайта қуриш ва жамоада авлодлар алмашинувини амалга ошириш зарур. Охирги йилларда клуб бир қатор ўйинни белгилаб берувчи етакчиларини йўқотди: Каземиро, Тони Кроос, Лука Модрич ва Карим Бензема. Жамоа ичидаги муҳит жуда муҳим — уни кучли характер ва етакчилик қобилиятига эга футболчилар шакллантиради. Шу сабабли "Реал"га ўша ғолиблик муҳитини қайтариш учун вақт керак бўлади. Муаммо фақат футболчиларнинг техник савиясида эмас, балки майдонда тўғри мувозанатни тиклашда”, дейди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо муқаддам 2010-йилдан 2013-йилгача “Реал”ни бошқарган. Португалиялик мутахассис Мадрид клуби билан Испания чемпионлиги, мамлакат Кубоги ҳамда Суперкубогини қўлга киритган эди. Айни пайтда у Лиссабоннинг “Бенфика” клубини бошқармоқда. ОАВ тарқатган хабарларга кўра, Португалия клуби раҳбарияти Жозени “Реал”га қўйиб юборишга розилик берган.

Маълумот ўрнида, Карло Анчелоттининг ўзи “қаймоқранглилар” бош мураббийи сифатида икки марта (2013–2015 ва 2021–2025-йилларда) фаолият юритиб, клуб билан кўплаб совринларга эга чиққан.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:59, 15.05.2026.
Ўқилди: 1760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик