"Барселона" клуби Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзилни ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди, Бироқ Каталон клуби буни инкор этди, дея хабар беради Mundo Deportivo.
27 ёшли футболчининг "тўпчилар" билан тузган амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Аввалроқ германиялик футболчи Арсен Венгер жамоасини тарк этишини маълум қилган ва келишувни узайтирмасликни мақсад қилган.
У бу мавсум "Арсенал" сафида 30 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол (16 пас)га муаллифлик қилган.