Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Кэррик «МЮ»да қоладиган бўлди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» Майкл Кэррикни жамоа бошқарувида қолдиришга тайёр.

44 ёшли мутахассис Рубен Аморим истеъфога чиқарилганидан сўнг, манкунианликлар бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди. Унинг амалдаги шартномаси шу мавсум якунига қадар мўлжалланган.

The Guardian нашрининг хабар беришича, «Юнайтед» раҳбарияти Кэррик билан унинг келажаги борасида ҳали музокаралар олиб бормаган эди. Чунки раҳбарият аввал унинг жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқа олишига ишонч ҳосил қилишни истаган. Якшанба куни «Ливерпуль» устидан қозонилган ғалаба (3:2) клубга мавсум якунларига кўра АПЛнинг кучли бешлигидан жой олишни кафолатлади.

Энди «Манчестер Юнайтед» Кэррикка доимий асосда бош мураббий бўлишни таклиф қилиши кутилмоқда. Клуб бош директори Омар Беррада ва спорт директори Жейсон Уилкокс унинг ишидан мамнун ва футболчилар ҳам уни қўллаб-қувватлашини яхши билишади.

Хусусан, Бруну Фернандеш ва Харри Магуайр каби етакчи футболчилар Майклнинг клубда қолиши тарафдори бўлиб туришибди.

Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида 35 турдан сўнг 64 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 00:59, 05.05.2026.
Ўқилди: 385 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик