«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 26 турида «Лестер» устидан қозонилган ўта муҳим ғалабадан кейин журналистларга интервью берди.
«Барча томондан қараганда ҳам биз бугун яхши ўйнадик. Куч, энергия ва кучни тўғри тақсимлаш - бунинг барчаси бугун тўғри амалга оширилди. «Лестер» ўйин давомида ҳимояда ҳаракатланди. Лекин биринчи таймида дарвозамизга белгиланган 11 метрлик жарима зарбаси биз учун яхши бўлмади.
Ўша вазиятда аввал Ўзилни йиқитишганди ва ҳакам ҳуштак чалмагач, ўйинни давом эттиришди. Пенальти белгиланиши ҳам шубҳали бўлди, бу вазиятнинг такрорини кўриб чиқиш керак.
Пенальтидан гол ўтказиб юборганимиздан кейин иккинчи таймга шогирдлари катта иштиёқ билан, рақибни янчиб ташлаш учун тушишди. Яна кўпроқ гол уришимиз керак эди. Биз бу ўйинни ютқазсак, «Лестер»дан 8 очко ортда қолиб кетишимиз мумкин эди. 2 очколик ва 8 очколик фарқ орасида фарқ бор.
Январда бизда нохуш серия бўлди. Кетма-кет 4та ўйинда ғалаба қозона олмадик. Лекин энди бу тушкунликдан чиқиб кетдик ва кетма-кет 2 ўйинда ғалаба қилдик. Чемпионлик учун курашни давом эттирамиз.
Олдимиздаги йўл узоқ, биз ҳали яна катта жамоаларга қарши муҳим ўйинларда майдонга тушишимиз керак», – дейди Венгер.