Кириш Регистрация

"Локомотив": Янги футболчилар 18 февралда таништирилади

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” футболчилари билан мулоқот қилишни, улар билан эсдалик расмга тушишни, клуб стадионида сайр қилишни, Осиё чемпионлар лигаси олдидан фуболчилар иштирокидаги очиқ машғулотни томоша қилишни истайсизми? Биз сизга бу имкониятни яратиб берамиз.

18 февраль – пайшанба куни “Локомотив” янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказади. Севимли футболчиларингиз сафига 2016 йилги мавсум учун эндиликда Сервер Жепаров, Кахи Махарадзе, Шерзод Файзиев, Садриддин Абдуллаев каби йигитлар қўшилишди. Улар “Локомотив”нинг навбатдаги муваффақиятларига ўз ҳиссаларини қўшиш учун клуб билан шартнома имзолашди.

18 февраль соат 11:00 да “темирйўлчилар”нинг 2016 йилги мавсум учун янги либослари тақдимоти ўтказилади. Шунингдек, янги футболчилар расман таништирилади, улар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. ОАВ ҳодимлари ўзларини қизиқтирган саволларга “Локомотив” футболчилари ва раҳбарларидан жавоб олишлари мумкин.

Шунингдек, 11:30 дан бошлаб “Локомотив” мухлислари стадионга қўйилади. Улар матбуот анжуманидан кейин нафақат янгилар, балки машғулот учун чиқиб келаётган клубнинг исталган футболчиси билан расмга тушишлари, дастхат олишлари мумкин бўлади. Футболчиларнинг ҳаракатларини стадионнинг энг яхши секторларида томоша қилишлари учун рухсат этилади.

Бир кунлик акциядан кейин ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ва клуб атрибутлари акс этган фотосуратлар саралаб олинади. Уларнинг энг оригинали аниқланиб, мавсумдаги илк беллашув – “Локомотив” – “Ал-Иттиход” ўйини учун энг яхши сектордан икки кишилик чипта тақдим этилади. Имкониятни қўлдан бой берманг.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 16:33, 15.02.2016.
Ўқилди: 3181 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4093]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3831]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3533]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3161]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2457]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2390]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2291]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2062]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2023]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1985]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик