Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз совринлари қаторида Суперкубок ҳам бўлишини хоҳлаймиз"

Баҳо:
+ | -

“Пахтакор” жамоаси билан 17 феврал куни блиб ўтадиган Суперкубок учрашувига жиддий тайёргарлик билан келаяпмиз. Шуни алоҳида қайд этмоқчиманки, бу йилги мавсум биз учун ниҳоятда маъсулиятли, яъни Ўзбекистон Суперкубоки финал учрашувини қўшиб ҳисоблаганда тўртта фронта кураш олиб борамиз.

Имкониятларни чамалайдиган бўлсак, бу борадаги кўрсаткичларимиз “Пахтакор” жамоаси билан бир хилда деб, ҳисоблайман. Яъни элликка – эллик дейиш мумкин. Чунки рақибимиз билан селекция борасида олиб борган ишларимиз деярли бир хил. Ушбу учрашувда эса кучлиларнинг кучлиси ғалаба қозонади деб, ўйлайман. Бироқ биз ҳам “Пахтакор” жамоаси сингари совринларимизни кўпайтирсак ёмон бўлмайди.

Учрашувнинг Тошкент шаҳрида ўтказилиши биз учун ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди, қолаверса биз учрашувда номинал мезбон ҳисобланамиз. Муҳташам “Бунёдкор” стадиони икки жамоа учун ҳам бетараф майдон бўлади. Аммо биз доимгидек “Насаф”нинг жонкуяр мухлисларидан мадад кутиб қоламиз.

Суҳбатни Хусан Темиров олиб борди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 09:01, 16.02.2016.
Ўқилди: 4015 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7105]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2870]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2869]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2346]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2261]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2244]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2217]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2157]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1901]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1864]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик