Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Нўъмон Ҳасанов: «Яратилган имкониятлардан фойдалансак, ғалаба қозонамиз»

Баҳо:
+ | -

Эртага, 17 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги учун "Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда дастлаб "Пахтакор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва футболчи Шерзод Каримов иштирок этди.

— Бизни яхши ўйин кутяпти, деб ўйлайман. Янги мавсумга яхши тайёргарлик кўрдик. Иккала жамоа бир бирини яхши билади. Эртага яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишни истаймиз. Эртанги ўйинга ҳар томонлама тайёрмиз.

— Эртага "Пахтакор"нинг эски футболчиларига ишонч билдирасизми ёки янги келганларни ҳам майдонга туширасизми?
— Жамоа сафини тарк этган футболчилар ўрнини янгилардан Суҳроб Бердиев, Азим Аҳмедов, Акобир Тўраев, Темур Жўраев каби футболчилар билан тўлдирдик. Улар йиғин давомида ўзларидан яхши таассурот қолдирди. Албатта, янгилар футболчиларга ҳам ишонч билдирамиз. Шунингдек, ўзимизнинг ёш тарбияланувчиларни асосий таркибга жалб қилдик.

Жамоани тарк этганлар билан яхши кайфиятда хайрлашдик. Улар жамоага жуда кўп хизмат қилишди, чемпион бўлишимизга ёрдам беришди. Уларнинг хорижда ўйнайдиган вақт келганди. Энг катта йўқотиш бу дарвоза чизиғи. Умуман олганда, эртанги баҳс орқали ўйинимизга баҳо берасиз.

— Жамоа етакчиси Искандаровнинг ҳозирги ҳолати қандай?
— Жамшид Искандаровнинг ҳолати жуда яхши. Бу жамоанинг асосий футболчиси деб айта оламан.

— Жамоа жуда кўп асосий таркиб футболчиларнинг бирданига тарк этишди. Уларнинг ўрнини тўлдириш осон бўладими?
— Шахсан ўзим бунга тайёр эдим. Ҳаттоки Сергеевнинг кетишига тайёр эдим. Уларнинг ўрнини қоплаш мақсадида Суҳроб Бердиев, Акобир Тўраевни жамоага таклиф қилдик. Ёшларга ҳам имконият беримиз керак эди. Йиғиндаги ўйинларимиздан қониқиш ҳосил қиламиз.

— Жамоа "Насаф"нинг ўйинидан келиб чиқиб махсус тайёргарлик кўрдими ёки ўз ўйинидан келиб чиқиб ҳаракат қиладими?
— Биз рақибни ҳамиша ўрганамиз. "Насаф" очиқ ва тезкор футбол ўйин намойиш қилади. Бизнинг сафимизда ҳам тезкор футболчилар бор. Футболда фақатгина оёқлар эмас, фикрлаш тез бўлиши керак.

— Эртага майдонга қайси посбонни туширасиз: Никита Рибкин ёки Темур Жўраев?
— Албатта, Рибкин.

— Шерзод, ёшлар билан мавсумдаги илк ўйинга тайёргарлик жараёни қандай кечди?
Шерзод Каримов: — Йиғин давомида бир-биримизни тушунишга ҳаракат қилдик, бунга кўникдик, деб ўйлайман. Ёш футболчилар кетганларнинг ўрнини тўлдиради деб ўйлайман.

— Суперкубок ва футзал ўйинлари бир вақтга тўғри келиб қолди. Бу борада фикрингизни билдириб ўтсангиз.
— Федерация ишига мен аралашмасам тўғри бўларди. Вазиятни биздан кўра ПФЛ вакиллари яхши билашади.

— Икки жамоа имкониятларини қандай баҳолайсиз?
— Имкониятлар бир хил. Ҳар иккала жамоа тезкор ўйин кўрсатишади. Вазиятлардан унумли фойдалансак, ғалаба қозонамиз. Эртага кўп гол бўлмаса керак. Узоғи билан 1-2та гол кўрсак керак.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:39, 16.02.2016.
Ўқилди: 4043 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7240]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3413]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3048]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2456]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2418]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2122]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2018]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1993]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1963]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.