“ПСЖ” жамоаси ҳимоячиси Давид Луиснинг фикрича, “Манчестер Юнайтед” клуби унинг собиқ устози Жозе Моуриньога жиддий қизиқиш билдирмоқда.
“Мураббийлар келади ва кетади, бу футболнинг бир қисми. Жозе узоқ вақт ишсиз ўтирмайди. У футболни яхши кўрадиган инсон. Мураббий сифатида у кўплаб ютуқларга эришган ва ишончим комил, “МЮ” унинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда”, - дейди бразилиялик футболчи.