Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария - Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид - РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер - Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла - Викинг
21/10 23:59 Бетис - Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге - Ланс
21/10 23:59 Спортинг - ЛАСК

Ҳайтам Аббос: «Ўзбекистон ўз ўйинини кучайтириб бормоқда»

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимиздаги "Интерконтинентал" меҳмонхонасида футзал бўйича Осиё чемпионатининг чорак финалига йўл олган терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманнинг дастлабки қисмида Ўзбекистон, Ироқ, Таиланд ва Австралия термалари бош мураббийлари иштирок этишди.

Ҳайтам Аббос, Ироқ терма жамоаси бош мураббийи:
— Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси яхши жамоа, уни кучли мураббий бошқармоқда. Рақибимизнинг ўйини тобора ривожланиб бормоқда. Боз устига, жамоа ўз уйида, ўз мухлислари қаршисида тўп суради. Шунга қарамай, биз ғалаба қозониш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз. Ўзбекистонлик мухлислар ўз терма жамоаларини яхши қўллаб-қувватлаб келишяпти. Ишқибозларнинг босимини енгиб ўтиш учун мен шогирдларимга барча эътиборни фақат учрашувга қаратиш кераклигини айтаман.

2007 йилги мусобақада Ўзбекистонни мағлуб этганмиз. Ўшандан бери Ироқ футзалида кўп ўзгаришлар бўлди, бизда ҳам футзал ривожланмоқда. Масалан, клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида ярим финалгача етиб боргани ҳам буни кўрсатиб турибди. Ўзбекистоннинг Осиёдаги рейтинги бизга нисбатан юқори. Ўзбекистон футзали ҳам ривожланиб бормоқда. Эртага қизиқарли тўқнашув бўлади деб ўйлайман.

Албатта, пенальтилар тепишни машқ қилдик. Плей-оффда бундай ҳолат рўй бериши мумкин. Футзалчиларни зарба беришга, дарвозабонни эса қайтаришга аввалдан тайёрлаб келганмиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:45, 16.02.2016.
Ўқилди: 3421 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик