"Бешиктош" клуби раҳбарияти "Рома" жамоаси ҳужумчиси Эдин Жекони сотиб олмоқчи. Бу ҳақида TMW нашри хабар тарқатди.
Манбада айтилишича, турк клуби босниялик футболчини январда харид қилишга уриниб кўрган, аммо рад таклифини олган. Бироқ, "Бешиктош" келаётган ёзда яна бир бор Жекони сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради.