Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

“Насаф”нинг кекса ва ашаддий мухлиси жамоага омад тилади

Баҳо:
+ | -

Ушбу кунларда воҳалик кесаю ёш футбол ишқибозларининг фикри хаёли  бўлажак Суперкубок  учрашувига қаратилган.

Биз бугун “Насаф”нинг ашаддий ва ёши улуғ ишқибозларидан бири – устоз мураббий,  қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, умрининг аксарини илм-фанга ва ёшларнинг тарбиясига бағишлаган, 76 ёшлик отахон Чори Аслановнинг кайфияти билан қизиқдик.

У киши қуйидаги фикрларини билдириб ўтдилар.

“Насаф” биз учун севимли ва қадрдон жамоа, унинг ҳар бир ютуғидан қувониб кетаман, шахсан менга севимли жамоамнинг ғалабаси ғойибдан куч бағишлагандек бўлади.

Айниқса 2011 йилда қўлга киритилган ОФК Кубоги ҳамда 2015 йил  17 октябр куни Жиззах шаҳрида ўтказилган  Ўзбекистон Кубоги финал ўйинидаги қувончли дамлар худди кечагидек эсимда.

Ҳоҳ ишонинг ҳоҳ ишонманг “Насаф” ғалаба қозонган ҳар бир учрашув куни уйимизда катта байрам бўлиб кетади. Ўғлим Шуҳратжон, набираларим Азаматжон ва Бобуржонлар қучоғимга отилишиб, “Насаф”нинг ғалабасини гўёки менинг бахтим ва омадим сифатида олқишлашади.

Кўзимдаги севинч ёшлари қалбимга ҳузур, дилимга ором бағишлайди. Беихтиёр кўчага отилиб, қуни-қўшниларни табриклайман, қадрдонларга сим қоқиб, шодлигимни баҳам кўраман. Ана шундай озод ва обод ватанда яшаётганлигимга шукроналик келтираман. Шунинг ўзи бизнинг бахтимиз, эртанги кунга бўлган қатъий ишончимиз эмасми?!

Тинчлик, осойишталик берган бу бахт ҳеч қачон ҳар биримизни тарк этмасин.

Фурсатдан фойдаланиб, севимли “Насаф” жамоаси аъзоларига яшил майдонда куч қувват ва омадлар тилайман. Умидим шуки,  “Насаф” жамоаси бу сафар ҳам ўзининг барча мухлисларини хурсанд қилади,-дейди устоз Чори Асланов.

Суҳбатни Хусан Темиров ёзиб олди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 17:33, 16.02.2016.
Ўқилди: 3204 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.