Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

ЕЧЛ. «ПСЖ» - «Челси». Превью

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун тунда Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финал учрашувларига старт берилади. Бугун футбол мухлислари ушбу мусобақанинг иккита қизиқарли ўйинига гувоҳ бўладилар: “ПСЖ” – “Челси” ҳамда “Бенфика” – “Зенит”.

Биз эса сизга “ПСЖ” – “Челси” ўйини ва ушбу иккала жамоанинг ўзаро ўйинлари тўғрисидаги айрим статистик ҳамда қизиқарли маълумотларни сизга ҳавола қиламиз.

Чемпионлар лигасидаги иштирокини “А” гуруҳидан бошлаган “ПСЖ” ўз гуруҳида Мадриднинг “Реал” жамоасидан кейин 2-ўринни эгаллади ва нимчорак финалга йўлланмани қўлга киритди. Бугунги билан қўшиб ҳисоблаганда “ПСЖ” кетма-кет 4-бор нимчорак финалга йўл олиб ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Ўтган уч мавсумдаги иштирокларнинг барчасида парижликлар Чемпионлар лигасини чорак финалдаёқ тарк этганлар.

Мусобақани “G” гуруҳида бошлаган “Челси” гуруҳ пешқадами сифатида нимчорак финалга йўл олди ва бу орқали сўнгги 13 мавсумдаги иштирокнинг 12 тасида плей-офф йўлланмасига эга чиққан жамоага айланишди.

“ПСЖ” ва “Челси” мана уч мавсумдирки, Чемпионлар лигасининг турли босқичларида рўпара келишмоқда. Ўтган икки мавсумларнинг биттасида “Челси” (2013-2014) ва биттасида “ПСЖ” (2014-2015) кейинги босқичга чиққан.

“ПСЖ” футболчилари “Челси”га қарши Чемпионлар лигаси дирасидаги олти ўйиндан фақатгина биттасида ғалаба қозонган (3-1 “Парк де Принсда 2014 йил апрелда бўлган ўйинда) учта ўйинда дуранг қайд этилган ва иккитасида “аристократлар”нинг қўли баланд келган.

Парижликлар УЕФА тасарруфидаги мусобақадаги ўз уйида ўтказилган 37 ўйиннинг биттасида мағлуб бўлган (“Барселона” 1-3, апрель, 2015 йил), 12 та дуранг ва  24 марта ғалабага эришганининг ўзи “ПСЖ” ўз уйида керакли натижани қайд эта олиши мумкинлигини айтиб турибди.

Бироқ, “Челси” Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинларининг меҳмондаги сўнгги бештасининг тўрттасида дуранг қайд этган ва бир ўйинда мағлуб бўлган.

Шунингдек, “ПСЖ” плей-оффнинг сўнгги бешта ўйинида бирор марта ғалаба қозонмаган. Иккита дуранг ва уч мағлубият.

“Челси” меҳмонда “ПСЖ”ни Чемпионлар лигаси доирасида 2004 йил сентябрида 3-0 ҳисобида мағлуб этган. Бугунги ўйинда ҳам “Челси” меҳмонда ўйнайди.

Ушбу жамоаларнинг сўнгги ўзаро ўйини 2015 йил июлида ноананаъвий Шимолий Америка Чемпионлар кубогида ўтказилган ва унда “Челси” пенальтилар сериясида ғалаба қозонган. ЕЧЛ доирасидаги сўнгги ўйинда эса 2015 йил мартида жамоалар 2-2 ҳисобидаги дурангга рози бўлишган.

Иккала жамоа асосий ҳужумчилари Коста (“Челси”) ва Иброҳимович (“ПСЖ”) ЧЛнинг гуруҳ баҳсларида 6 та ўйинда майдонга тушган. Костанинг ҳисобида 1 та гол, Златаннинг голлари сони эса 2 та.

Статистика қандай бўлишидан қатъи назар биз футбол мухлислари бугун ярим тунда чиройли ва қизғин курашларга бой ўйин кўриш тарафдоримиз, нима дедингиз?!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:31, 16.02.2016.
Ўқилди: 4417 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.