Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

УЕФА вакили: Тарасов Туркиядаги ножўя ҳаракати учун узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин

Баҳо:
+ | -

Москванинг "Локомотив" жамоаси ярим ҳимоячиси Дмитрий Тарасовга узоқ муддатли дисквалификация хавфи таҳдид солмоқда. Бунга унинг Европа Лигаси доирасида Истанбулдаги "Фенербаҳче" жамоасига қарши ўтказилган ўйиндан сўнг майдонга Путин сурати туширилган майкада чиқиб келгани сабаб бўлиши мумкин.

"Бу ҳолатда интизом қоидаларининг очиқдан-очиқ бузилишини кўриш мумкин. Тарасов камида 10та ўйиндан дисквалификация қилиниши мумкин. Шунингдек, "Локомотив" жамоаси ҳам жазоланиши кутилмоқда", дея маълумот берган УЕФАнинг расмий вакили Р-Спорт нашрига берган интервьюсида.

Жамоаларнинг жавоб учрашуви 25 февраль куни Москва шаҳрида ўтказилади.

Тарасов "Фенербаҳче"га қарши ўйин якунлангач, Путин сурати ва "Энг хушмуомала президент" жумласи туширилган майкада майдонга чиқиб келди (у ўйин вақтида алмаштирилган эди - таҳририят). Кейинроқ бу ҳаракатини 28 ёшли футболчи "ўз президентини ҳар қаерда қўллаб-қувватлаши" билан изоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Суриядаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган. Россия томони бу давони тан олмаган.

Шундан сўнг, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. Россия 2016 йилнинг 1 январидан Туркия билан визасиз режим тўхташини маълум қилган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:46, 17.02.2016.
Ўқилди: 4631 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик