Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Футзал-2016. Ўзбекистон жаҳон чемпионатига боради!

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк марта Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Хосе Мария Мендез шогирдлари бугун бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг чорак финалида Ироқни мағлуб этишди.

Учрашувни терма жамоамиз рақибга босим ўтказиш билан бошлади. Ироқликлар ушбу босимга дош беришди ва аста-секин вазиятлар ярата бошлашди. Мусобақани жуда яхши савияда ўтказаётган Рустам Умаров бугун ҳам бизни жуда кўп вазиятларда қутқарди. Терма жамоамиз томонидан яратилган вазиятлар эса тайм тугашига 1 дақиқаю 20 сония қолганида ўз самарасини берди. Дилшод Раҳматовнинг зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб, сўнг тўрга тушди.

Иккинчи бўлимда ҳимоядаги хатоларни камайтиришга муваффақ бўлдик. 31-дақиқада эса бурчак тўпи пайтида комбинацияни Нодир Элибоев гол билан якунлади ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида ироқликлар бешинчи ўйинчи тактикасидан фойдалана бошлади, бироқ улар бундан наф чиқара олишмади. Аксинча, ўйин сўнгида Раҳматов Абдумавлоновдан узатма қабул қилди ҳамда бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Жамоамиз Осиё чемпионатининг ярим финалида Таиландга қарши баҳс олиб боради. Таиланд чорак финалда Австралияни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Футзал бўйича Осиё чемпионати, Чорак финал
ЎЗБЕКИСТОН - ИРОҚ - 3:0 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: Дилшод Раҳматов (18, 39), Нодир Элибоев (31)
Огоҳлантиришлар: Жамолиддин Шарипов (6), Артур Юнусов (40) — Волид Холид (17), Рафид Ҳамид (27), Муҳаммад Нур (27)
Четлатиш: Рафид Ҳамид (40, иккинчи огоҳлантириш)
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов
Захира: 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Феруз Фахриддинов, 5.Даврон Чориев, 6.Жавлон Аноров, 9.Андрей Шлёма, 10.Жамолиддин Шарипов, 12.Акмал Ҳазратқулов, 13.Клим Тюгаев
Ироқ: 4.Муҳаммад Нур Неамаҳ, 5.Ҳусайн аз-Зубайдий, 8.Ҳасан Жаббор, 11.Рафид Эйса, 14.Волид Фаҳим
Захира: 2.Мустафо Ҳамза, 3.Фирас Обид, 6.Абулфозил Баиуй, 7.Салим Обид, 9.Моҳир Аббос, 10.Амжад Хведе, 12.Умар Жума, 13.Саиф Муҳаммад

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:02, 17.02.2016.
Ўқилди: 4644 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [7438]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5226]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3218]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2918]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2889]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2186]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2150]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1456]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1336]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1193]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик