Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Ҳайтам Аббос: «Бизга омад етишмади»

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина футзал бўйича Осиё чемпионатининг чорак финал учрашуви якунланди. Унда Ўзбекистон ва Ироқ футзалчилари ўзаро беллашишди. Қизиқарли кечган баҳсда 3:0 ҳисобида терма жамоамиз ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг ташкил этиган матбуот анжуманининг биринчи қисмида ироқликлар устози Ҳайтам Аббос ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.  

— Мен битта нарса айта оламан. Футзалда сен урмасанг ёки имкониятлардан унумли фойдалана олмасанг, сенга уришади. Бор гап шу, — дея сўз бошлади ироқликлар устози.

Ўзбекистонлик мухлислар бизнинг ўйинга таъсир ўтказишмади. Дастлабки бўлимда бир қатор вазиятларни амалга оширдик. Афсуски, бизга омад кулиб боқмади.

— Сизнинг терма жамоангизга совуққонлик етишмадими ёки Ўзбекистон дарвозабони яхши ўйин кўрсатдими?
— Тан олиш керак дарвозабон яхши ўйнади, аммо бизнинг футболчилар вазиятлардан унумли фойдаланишмади. Аввалроқ айтганимдек, бизга омад етишмади.

— Терма жамоангиз жуда асабий ўйнади. Бунинг сабаби нима?
— Бу асабийлашиш эмас. Шунчаки, улар бир-бирларига далда бериб туришди.

— Ироқ терма жамоаси Эрон ва Ўзбекистонга қарши ўйнади. Нима деб ўйлайсиз, ким чемпионликка кўпроқ муносиб?
— Эрон (иккиланмай жавоб берди)

— Эртага Австралия термаси билан ўйнайсизлар. Улар ҳақида нима деб ўйлайсиз?
— Бугунги мағлубият тарихда қолди. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз ЖЧга чиқиш.

Манба: sports.uz
Киритилди: 20:02, 17.02.2016.
Ўқилди: 3952 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик