Олдинроқ “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг севимли рақиблари ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Бу сафар Леонинг асосий рақобатчиси, “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду энг кўп гол урган жамоалар ҳақида тўхталиб ўтамиз.
6. “Малага” – 14 гол
Роналду “Малага” билан учрашувларда жами 14 та голга муаллифлик қилган. Криштиану ушбу жамоага қарши кечган охирги тўқнашувда дарвоза томон 18 та зарба йўллаган, бироқ гол уришни уддалай олмаган эди.
5. “Атлетико” Мадрид – 15 гол
Криштиану “Мадрид дерби”ларида ўз ҳисобига 15 та гол ёздириб қўйган. Португалиялик “Атлетико” билан кечган охирги 4 та учрашувда бирорта ҳам гол ура олмаганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
4. “Барселона” – 15 гол
Португалиялик футболчи ҳозирга қадар “Эль класико”ларда урган голлари сони 15 тани ташкил этмоқда. У “Барселона” билан ўйинларда кетма-кет 6 учрашувда гол уриб, ўзига хос рекорд ўрнатган. Энг қизиғи Криш Каталонияликлар билан бўлиб ўтган сўнгги баҳсда ҳам рақиб посбонини ранжита олмаган.
3. “Атлетик” – 16 гол
Билбаонинг “Атлетик” клуби Роналдунинг севимли рақиблари учлигиги кирди. КриРо ўтган ҳафтада Басклар дарвозасига иккита тўп киритди. У бундан олдин “Атлетик” билан учрашувларда икки марта “хет-трик” қайд этган.
2. “Хетафе” – 19 гол
Роналду “Хетафе” билан кечган охирги 6 учрашувда 11 та гол урган. Унинг ушбу жамо дарвозасига киритган голларининг умумий сони эса 19 тани ташкил этмоқда.
1. “Севилья” – 21 гол
“Севилья” Криштиану учун энг қулай рақиб ҳисобланади. Роналду мазкур жамоа дарвозабонларини 21 марта ранжитишга эришган. У “Севилья” билан ўйинларда 2 мартадан “хет-трик” ва “покер”га эришганини ҳам таъкидлаб ўтмоқ лозим.
Фурқат Юсупов
Клопп "Реал"га жавоб қайтарди [4040]
Флик: «Ла Лига ҳакамлари ҳақида доим яхши фикр билдираман, аммо мана бу йигит…» [3246]
Садио Мане нега Сенегал футболчиларини майдонга қайтишга кўндирганини айтди [2670]
"Манчестер Сити" ЕЧЛ ўйини қайдномасини эълон қилди (фото) [2546]
Африка Миллатлар кубоги. Финал. Сенегал — Марокаш — 1:0 (видеошарҳ) [2505]
Ла Лига. «Реал Сосьедад» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2239]
"Барселона" аллақачон Фликка ўринбосарлар топиб қўйган [2156]
Арбелоа: "Мен бунинг ортида ким турганини биламан" [2147]
Арбелоа "Реал" юлдузига жиддий мурожаат йўллади [2138]
«Барса» Рэшфорд бўйича «МЮ»га қанча таклиф қилиши маълум бўлди [2036]













