Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

ОАВ: Тарасов Туркияда "Локомотив" президенти кўрсатмаси бўйича иш тутган

Баҳо:
+ | -

Москванинг «Локомотив» клуби президенти Ольга Смородскаянинг маслаҳати билан клуб футболчиси Дмитрий Тарасов Россия президенти Владимир Путин тасвири туширилган футболкани кийиб чиққан.

Маълумотларга кўра, «Локомотив»нинг сўнгги пайтлардаги муаммоси сабаб жамоа еврокубоклардан четлатилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу клубнинг имижига зарар етказишини тайин эди.

"Айнан мана шу вазиятда ҳукуматнинг қўллаб-қувватлашидан умидвор бўлган Смородская ОАВда энг эътиборли бўлган Тарасовга шу ишни қилишни маслаҳат берган бўлиши мумкин", дейилади клуб директорлар кенгашига яқин манбалар берган маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив"нинг Европа лигаси 1/16 финалида "Фенербаҳче"га қарши учрашув (0:2) якунлангач, Тарасов жамоа футболкасини ечган ва ички майкасидаги Путиннинг ҳарбий либосда тушган сурати ҳамда "Энг хушмуомала президент" ёзувини туркиялик мухлисларга кўрсатганди.

УЕФА бу ҳолат бўйича иш очган. Тарасов 10та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Манба: kun.uz
Киритилди: 17:12, 18.02.2016.
Ўқилди: 4449 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.