Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футзал-2016. Финалдамиз!

Баҳо:
+1 | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг финалига чиқди! Лекин қандай қилиб чиқди, ярим финалда қандай кучли рақибни мағлуб этмади дейсиз? Ўўўўўў, яқин орада ўзбек футбол тарихида бунчалик эмоционал ўйинни кузатмагандик!

Ниҳоят, терма жамоамиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб бўлганидан кейин анча эркин ҳаракат қила бошлади. Жамоамиз Таиландга қарши ўйинда мураббий хоҳлаган ўйинни намойиш қилиб берди. Тайлар тўпурари Суфавут бутун ўйин давомида жамоамизни яхшигина қийнади. Умаров жуда кўп марта унинг зарбаларини қайтаришга мажбур бўлди. Ўйиннинг 9-дақиқасида Суфавут томонидан берилган зарба устунга тегиб қайтди.

Ўзбекистон ҳам қараб турмади, ҳам позицион, ҳам қарши ҳужумларда рақибни доимо тахликада ушлаб турди. Жамоамиздаги жуда қулай имконият 16-дақиқада юзага келди. Элибоевнинг узатмасидан кейин Жавлон Аноров 1 метрдан ишғол қила олмади — тўп дарвозанинг бўш қисми қолиб, олис устун ёнидан ўтиб кетди. Ўша дақиқанинг ўзида Ирсалиевнинг ўткир бурчак остида берган зарбаси натижасида тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлим бошида ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бурчакдан етказилган узатмани Артур Юнусов товони билан дарвозага буриб қўйди. Аммо қувончимиз чўзилмади. Футзалчиларимиз бироз бўшашишлари натижасида Жетсада Чудеч икки вакилимиз орасидан ўтди ва яқин масофадан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимнинг қолган дақиқалари терма жамоамизнинг устунлиги ва кескин ҳужумлари остида ўтди. Айниқса, қарши ҳужумларда рақибни жазолаш имкониятидан бир неча марта фойдалана олмадик. Айниқса, қарши ҳужум пайтида таиландликларнинг бир ёки икки ҳимоячисига қарши 3 нафар вакилларимиз чиқиб борган пайтлар кўп бўлди. Аммо ҳар сафар жамоамиз шошиб қолаверди. Бўлим сўнгида эса Таиланд иккита ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Бир вазиятда Ирсалиев ҳимояда ишончли ўйнаган бўлса, иккинчисида Апиват аниқ зарба бера олмади.

Қўшимча бўлимларнинг дастлабки дақиқалари меҳмонлар учун омадли бўлди.  Суфавут чап томонда Свиридовдан ўтиб кетди ва тўпни жарима майдончасига етказди. Апиват эса тўпни товони билан дарвозага буриб қўйди, 1:2.

Эскра-таймларни терма жамоамиз бешинчи ўйинчи тактикаси билан бошлади. Ўйновчи дарвозабон вазифасини бажарган Артур Юнусов ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида ҳисобни тенглаштирди! Ана сизга эмоция!

Қолган дақиқаларда жамоамиз яна иккита вазият яратди, аммо ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.

Пенальтилар сериясининг ўзи алоҳида мавзу. Бунда мураббийнинг ақл-заковатига тахсин ўқиш керак. Жумладан, бутун мусобақа давомида жуда кам ўйин амалиётига эга бўлган Фахриддиновга биринчи зарба йўллаш вазифаи юкланди. Феруз кучли зарбага эга экан, ҳеч нарсани ўйлаб ўтирмасдан зарба билан тўпни бурчакка жойлади! Тажрибали Суфавутнинг айёрона зарбасини Рустам Умаров қайтара олмади, 1:1.

Иккинчи бўлиб зарба бериш вазифасини Ирсалиев ўз зиммасига олди ва у кучли зарба билан тўсин остига тўпни йўллади. Дарвозабон ожиз, 2:1.

Чорак финалдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Мендез пенальтилар серияси ҳақида гапирар экан, рақибнинг қайси ўйинчиси тепишини олдиндан билиш жуда катта аҳамиятга эга деганди. Тўғри, 6 метрдан бериладиган зарбани олдиндан қайси томон тепилишини билмаса, уни қайтариш қийин бўлади. Испаниялик мутахассис Таиланднинг иккинчи бўлиб зарба берадиган ўйинчисининг пенальтини амалга оширишини билган шекилли, дарвозага бу сафар Клим Тюгаевни қўйди. Айнан захира посбонимиз ўзидан чап томонга берилган зарбани қайтарди!

Бизда масалани ҳал қилиш имконияти қолганди. Константин Свиридов дастлаб олдин мухлислардан қўллаб-қувватлашларини сўради ҳамда хотиржамлик билан тўпга яқинлашиб зарба берди. Тўп юқори бурчакка кирди, 3:1 - Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати финалида!!!

Футзал бўйича Осиё чемпионати, Ярим финал
ЎЗБЕКИСТОН - ТАИЛАНД - 2:2. Асосий вақт - 1:1. Пенальтилар серияси - 3:1.
Голлар: Артур Юнусов (23, 48) — Жетсада Чудеч (24), Апиват Чаемчароен (41)
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов
Захира: 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Феруз Фахриддинов, 5.Даврон Чориев, 6.Жавлон Аноров, 9.Андрей Шлёма, 10.Жамолиддин Шарипов, 12.Акмал Ҳазратқулов, 13.Клим Тюгаев
Таиланд: 12.Канисов Фупун, 6.Жирават Сорнвичиан, 7.Апиват Чаемчароен, 8.Жетсада Чудеч, 9.Суфавут Туеанкланг
Захира: 1.Чалеамсри Пуангсри, 2.Виват Тайжаруен, 4.Ампол Срирагеав, 5.Пуняпон Пумвисет, 10.Наттавут Маялан, 11.Ванлоп Пансомсуай, 13.Чайвит Жамгражанг, 14.Варут Вангсама

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:26, 19.02.2016.
Ўқилди: 5054 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.