“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик “Мидтьюлланд” клубидан учралган мағлубият (1:2) учун мухлислардан узр сўради.
- “МЮ” мухлислари ўзгача ажойиб. Клубда тўп суриб келаётганимдан буён уларнинг қўллаши бизга ёрдам бермоқда. Омадсизликка қарамай, бизларга далда беришмоқда. Данияга келиб бизга мухлислик қилганлардан узр сўрамоқчиман. Келаси ўйинда уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз, - дейди англиялик футболчи.