"Кристал Пэлас” жамоаси ҳужумчиси Эммануэль Адебайор собиқ клуби “Тоттенхэм” дарвозасига гол киритса, уни нишонлашини айтиб ўтди.
“Мен футбол ўйнаяпман. Нима учун собиқ жамоамга гол киритсам, нишонламаслигим керак? Гол киритишни биламан. Шунинг учун, “Тоттенхэм” дарвозасига киритган голларимни нишонлайман. Агар голни нишонламасам, майдонга чиқишга не ҳожат?”, - дейди тоголик футболчи.