Пойтахтда ўз машғулотларини давом эттираётган жамоамиз бугун навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши баҳс "Бунёдкор" футбол академияси қошидаги табиий майдонда бўлиб ўтди. Учрашув қизиқарли ва хавфли вазиятларга бой тарзда ўтган бўлсада, дарвозаларга гол урилмади. Иккинчи таймда "Нефтчи" аъзоси Аббос Махсталиев 11 метрли жаримадан унумли фойдалана олмади.
Учрашувда жамоалар қуйидаги таркибларда майдонга тушишди.
"Нефтчи" - "Олмалиқ" 0:0
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувосилов, Санжар Шоюсупов.
"Нефтчи": Ўткир Юсупов, Сардор Қулматов, Муҳсин Убайдуллаев, Алишер САматов, Дилёрбек Эрматов, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Абдураҳмон Абдулҳақов, Илҳом Бойдедаев, Аббос Махсталиев, Отабек Исроилов.
Захирадан майдонга тушганлар: Шерзод Ҳакимов, Дамир Низанов, Нўъмон Иброҳимов, Сардор Эминов.
"Олмалиқ": Умид Хонимқулов, Раҳматулло Бердимуродов, Евгений Гоголь, Саидкомил Акбаров, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Дилшод Жўраев, Иброҳим Раҳимов, Ислом Иномов, Миржамол Қосимов, Дониёр Исмоилов, Фарҳод Тожиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Роман Абдулов, Диёр Туропов, Зоҳир Пиримов, Никита Павленко, Азизбек Суюнов, Рўзим Аҳмедов, Исломбек Исоқжонов, Абдумалик Тошпўлатов.
Эртадан жамоамиз машғулотлари табиий майдонда ўтказилиши режалаштирилган. "Олмалиқ"нинг навбатдаги ўйини 20 февраль куни "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўтказилади.