Кириш Регистрация

Иван Ракитич: «Месси, Неймар ва Суарес – футбол тарихидаги энг яхши дўстлар»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Иван Ракитич жамоа ҳужумчилари — Лионель Месси, Неймар ва Луис Суарес ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Турли характерларга қарамай, улар майдонда бир-бирларини ажойиб тарзда тўлдиришади. Эҳтимол ошириб юбораётгандирман, аммо Месси, Неймар ва Суарес – энг яхши дўстлар. Балки, футбол тарихидаги энг яхши дўстлар бўлса керак.

Луис Энрике? Унга қойил қолиш керак. У барча нарсани таҳлил қилади, ҳеч қачон ҳеч нарсани тақдирга ҳукмига қолдирмайди. У нима хоҳлаётганини футболчига аниқ етказиб бера олади. У нима истаётганини билади ва ўз режаларини футболчиларга тушунтириб бера олади. У ўйинчилар билан кўп суҳбатлашади», – дейди Ракитич.

Манба: sports.ru
Киритилди: 20:52, 19.02.2016.
Ўқилди: 2852 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.