2015 йили Қатарнинг Доха шаҳрида бокс бўйича ўтказилган XVIII жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритиб, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлган иқтидорли ёш спортчи Муроджон Аҳмадалиевни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда маълумот берилишича, бугунги кунда вилоятдаги 3 мингдан зиёд замонавий спорт иншоотида 300 мингдан ортиқ ўғил-қиз спорт билан шуғулланмоқда.
Ўтган йили вилоят ёш спортчилари мамлакат ва халқаро миқёсдаги турли мусобақаларда 367 олтин, 354 кумуш, 512 бронза медални қўлга киритди.
Тадбирда Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров XVIII жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Муроджон Аҳмадалиевга Cobalt русумли автомашинанинг калитини топширди.