"Атлетико" клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес жамоани тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилди.
"Мен жамоа таркибида муҳим роль ўйнашни истайман. Клубни тарк этиш ниятим йўқ. Мени таклифлар қизиқтирмайди. "Атлетико" таркибида бирор совринни ютиб олмқочиман. Албатта, ҳар бир ўйинда асосий таркибда майдонга тушишни истайман. Аммо таркибни мен ҳал қилмайман. Буни Симеоне ҳал қилади", - дейди Торрес