Таниқли испаниялик журналист Гильем Балаге таъкидлашича, «Манчестер Юнайтед» клуби ва «Челси» жамоаси собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ўртасида ҳеч қандай келишув йўқ.
«Мен буни ҳар ҳафта такрорлаб келяпман — ҳозирча "МЮ" ва Жозе Моуриньо ўртасида ҳеч қандай келишув йўқ. Португалиялик мураббий лагеридан келган маълумотга кўра, у бошқа жамоани танлаши мумкин.
Айрим ОАВ Луи ван Гал ва «Манчестер Юнайтед»га босим ўтказиш мақсадида Моуриньонинг номини ишонч билан тилга олмоқда.
Агар мураббийни ҳозир таклиф қилишмаса, у бошқа клубга ўтиши мумкин. Бу ўйин ва босимнинг бир қисми. Шунингдек, Моуриньо баъзи танишларидан фойдаланиши мумкин. Масалан, Массимо Моратти.
"МЮ" ва Моуриньо ўртасида қайсидир даражада учрашув бўлиб ўтгани аниқ, аммо томонлар ўртасида ҳеч қандай келишув бўлмаган, ҳеч қандай шартнома имзоланмаган», – дея ёзди Балаге ўзининг блогида.