Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Муҳаммад Нозим: «Ўзбекистоннинг ажойиб ўйин кўрсатишида мухлисларнинг хизматлари ҳам бор»

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Эрон ва Ўзбекистон терма жамоаси учрашувидан сўнг матбуот анжуманида эронликлар мураббийи Муҳаммад Нозим ва мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Али Асқар Ҳасанзода ўз фикрларини билдирди.

– Авваломбор, турнирни шундай даражада ўтказиб бергани учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Сўнгги йилларда авлодлар алшмашинуви сабаб чемпион бўлолмаётган эдик. Бу йил ажойиб режалар билан келган эдик. Клублар ўртасида ҳам, аёллар ўртасидаги қитъа биринчилигида ҳам ҳамюртларим муваффақиятли иштирок этишди.  Мусобақада бошидан чемпионлик нафасини ҳис қилгандик. Турнир давомида кўрдикки, йилдан йилга терма жамоалар мавқеи ўсиб бормоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Чемпионат давомида бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга алоҳида ташаккур. Турнир давомида ўз уйимиздагидек ҳис қилдик. Ҳеч шубҳа йўқки, ўзбек футболи анча ўсган.

Али Ҳасанзода (мусобақанинг энг яхши ўйинчиси) ҳам ўз фикрларини билдирди:

– Даставвал, ОФКга миннатдорчилик билдираман. Қўшимча қилиб айтишим мумкинки, илиқ муносабат учун ҳам раҳмат айтаман. 6 йил аввалгидек бу турнир ҳам ширин хотиралар билан ёдимда қоладиган бўлди. Ўйинчи сифатида бу чемпионат мен учун муҳим эди. Қўлимдаги бу совриндан кўра менга медаль муҳим. Энг яхши ўйинчи бўлишимда жамоадошларимнинг хизмати катта.

– Мусобақада фақат мезбонлар катта қаршилик кўрсата олди. Нега бундай деб ўйлайсиз?
– Энг аввало икки жамоанинг бир-бирига яқин ўйин кўрсатганини айтаман. Ўзбекистоннинг ўйини анча ўсган. Терма мураббийи ҳам анча тажрибали. Ўзбекистон терма жамоасининг бундай ажойиб ўйин кўрсатишида мухлисларнинг хизматлари ҳам бор. Улар бутун баҳс давомида қойилмақом қўллаб туришди. Биз бундай ҳолатга Бразилия Гран-присида ҳам тушгандик. Бундай ҳолатда кўп гол уришдан кўра, ўйинни назорат қилиш керак.

– Финалдан олдин мусобақадаги энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз дегандингиз. Шундай бўлдими бугун?
– 100 фоиз эмас. Мусобақа давомида бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатгандик.

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:37, 22.02.2016.
Ўқилди: 5181 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.