Бир неча кундан бери Каталониянинг “Барселона” клуби “Лестер” футболчиси Риёд Маҳрезга қизиқиш билдираётгани борасида маълумотлар тарқалганди. Испанияликларнинг эътибори Маҳрезга таъсир ўтказмай қолмади.
The Miror нашрининг хабар беришича, “Барселона”нинг қизиқиши сабаб АПЛнинг бу йилги кашфиётларидан ҳисобланган Маҳрез “Лестер” билан шартномасини узайтиришни истамаяпти. Футболчи Каталонияда фаолиятини давом эттиришни хоҳламоқда.
Маълумот ўрнида, Маҳрезнинг “тулкилар” билан шартномаси 3 йилдан сўнг тамом бўлади.