«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин ўзини киноактёр сифатида синаб кўришини таъкидлади.
«Ўзимни Голливуд киносида синаб кўраман? Нима учун йўқ? Ҳозир олдимга бундай вазифани қўймаяпман, аммо мени фильмга таклиф қилишди. Шунчаки ҳозирги турмуш тарзим билан барчасини уддалаш қийин. Машғулотлар, ўйинлар. Лекин келажакда бу мен учун қизиқарли бўларди.
Менимча, бош ролни ўйнай олмасам керак, ҳа, иккинчи пландаги ролни ҳам. Мен ўрганишни яхши кўраман. Актёрлик маҳоратини фақат яхши актёрлардан ўрганиш мумкин. Мен бу борада маҳоратли эмасман, аммо бу иш билан шуғуллансам, ўсишга эришишим мумкин.
Актёрнинг иши футболчининг ишидан кескин фарқ қилади. Актёр – жуда чиройли ва мураккаб касб. Умуман олганда, ишончим комил, эртами-кечми катта кинода рол ўйнайман. Аввал кичик роллардан бошлаб тажриба тўплайман, кейин эса кўрамиз», – дейди Криштиану Роналду.