Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Эден Азар машина эмас, одам экан

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг тезкор ярим ҳимоячиси жамоасининг жорий йилги инқирозида ўзининг ҳам айби борлигини тан олди. Азар яқинда берган интервьюсида омадсиз учрашувлардан тўғри хулоса чиқаргани, ўз навбатида, сўнгги тўрт йил ичида қачондир ўйинларида пасайиш рўй беришини кутганини ҳам қўшимча қилди.

Эден «аристократлар»нинг ўйиндан-ўйинга турнир жадвалининг қуйи поғоналарига шўнғишгани, ишқибозларнинг ҳақли равишда норози бўлишганидан уялганини ҳам инкор этмади. «Моуриньога хат ёзиб, унинг кетганидан афсусланганимни билдирдим, - деди бельгиялик футболчи. - Ўтган мавсум биз биргаликда ажойиб натижаларни қайд этгандик, бу сафар эса барчаси бошқача кечди. Айбимни тан оламан, ахир аввалги йили мени премьер-лиганинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этишганди. Илгарилари майдонда муҳим футболчилардан бири эдим, бу сафар эса нимадир ўхшамади».

***

«Ёмон ўйнадим, шу боис Моуриньодан узр сўрашга қарор қилдим. У эса бунга жавобан менга омад тилади. Жамоанинг бир мавсумда чемпионликни қўлга киритиб, кейингисида шунчалик инқирозга юз тутиши - тушунарсиз ҳолат. Муаммо нимадалигини ҳеч ким билмаяпти».

Азар бу борада фақат тахмин билдириши мумкин. Шунингдек, «Челси»нинг ишлари қовушмаётган паллада Бельгия термасида мазмунли ўйин намойиш этганини ҳам тушунтириб беролмади. «Бир нечта ажойиб учрашувларни ўтказдим. Жумладан, «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм»га қарши баҳсларда менга юқори кайфият ҳамроҳлик қилди, лекин гол уролмадим. Баъзан қулай вазиятда турганимга қарамай, шеригимга тўп узатишни маъқул кўрдим. Ҳар доим айтаман - мен тўпурар эмас, меҳнаткашман. Аммо узоқ вақт дарвозани ишғол қилмаслик ҳам ярамайди».

Дидье Дрогба ўтган йили Азарга нафақат жамоадош, балки ҳақиқий устоз вазифасини ҳам ўтади. «У доимо мени қўллаб-қувватлади, - дейди Эден. - Уни ўз акамдек кўраман. Хат ёзади ёки қўнғироқ қилиб, ҳамиша руҳий далда беради».

«Ҳозирги ҳолатимдан тўғри хулоса ясашим лозим. Мен машина эмас, одамман. 16 йилдан буён профессионал даражада фаолият юритаётганим ҳам қайсидир маънода ўз сўзини айтди. Беш йил барчанинг диққати менга қаратилгани туфайли мунтазам босимни ҳис қилдим. Жорий мавсумда эса бу босим янада ортди. Зеро, ҳамма жамоалар чемпионга қарши бошқачароқ қаршилик кўрсатишга интилишади. Шу нуқтаи назардан бизга қийин бўлди, аммо ҳамма айбни бу омилга тўнкаш ҳам ярамайди».

***

«Англиядаги тўртинчи йилимни ўтказяпман. Формамдаги пасайишни аввалдан тахмин қилиш ҳам мумкин эди. Чарчоқ ёки бошқа аломатлар сабаб бўлдимикан, асосийси, ўзимни оқламоқчи эмасман. Мазкур ҳолат ўсиш жараёнидаги энг муҳим даврга айланди. Кўп нарсани ўргандим, эндиликда жароҳатларни қай тариқа енгишни биламан. Бу тажриба йил сайин тўпланди».

Азар жорий мавсумдаги жароҳатларидан бирини Жейми Вардининг қўполлигидан сўнг орттириб олди. Ўшанда бельгиялик футболчи майдонни тарк этиши керак эди. Аммо Моуриньо унинг гапига ишонмай, Эденни ўйнашни хоҳламаганликда айблади.

«Бу кулгили, - деди у.   - Албатта, четдан қараганда ўша пайтда зарба кучлимасдек туюлиши мумкин, аммо танам чарчаганди. Бундай ҳолатда мувозанатни йўқотиш учун кичик турткининг ўзи кифоя қилади. Майдонга қайтишга уриндим, аммо бир неча метр масофани босиб ўтгач, ҳаракатлана олмаслигимни тушундим. Тўлиқ куч билан ўйнамас эканман, ўрнимни бошқа футболчига бўшатиб беришим шарт. Оғриқ ке-йинчалик ҳам давом этди, шу боис яна бир кун ўйнолмадим. Моуриньо шубҳаландими? Билмадим, буни унинг ўзидан сўраш керак».

«Челси»нинг келгуси мавсум Чемпионлар Лигасидан четда қолиши тобора ойдинлашиб бормоқда. Азар бу ҳолатни тўғри қабул қилармикан?

«Мен учун ЧЛда ўйнаш жуда муҳим. Агар «Челси» 2012 йили ушбу турнирда ғолиб чиқиб, кейинги мавсумда ҳам Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритмаганида, Лондон клубига ўтмасмидим. Бу йил эса ўйинимизга яраша натижага эришамиз. ЧЛга чиқолмасак, демак бизнинг ўрнимиз у ерда эмас экан. Демак, кучли тўртликдан жой олиш учун лозим бўлган ишни амалга оширмадик. Мавсум бошида 10-11 очколик фарқни йўқотиш имконияти юқори, зеро олдинда яна 30тага яқин ўйин бор. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб айтсак, премьер-лигада ниятимизга етишимиз имконсиз. Кейинги йили ЧЛда қатнашишни хоҳласак, ушбу турнир ғолибига айланишимиз лозим. Имкони бор нарса, 2012 йилни эсланг! Шу боис ҳамиша мақсадимиз  Чемпионлар Лигаси эканини ҳар доим таъкидлайман».

Мана учинчи йилдирки, «Челси» ЕЧЛда «ПСЖ»га тўқнаш келмоқда. Лоран Блан жамоаси Лига 1да энг яқин таъқибчиларини 24 очколик фарқ билан ортда қолдирмоқда. «Улар Францияда чемпионликни деярли қўлга киритишганини инобатга олсак, жаҳоннинг энг яхши клубларидан бири бўлган «ПСЖ»нинг бор эътибори ЧЛга қаратилиши, шубҳасиз. Ўтган сешанба куни уларга қарши ўта қийин ўйинни ўтказдик. Лондонда кечадиган баҳсда ҳам бизга осон бўлмаслиги аниқ».

***

«Жон Терри, Фрэнк Лэмпард ҳамда Дидье Дрогба сингари кийиниш хонасида нутқ сўзлашни билмайман, аммо майдонда ҳамиша етакчи бўлишга интиламан, жамоамга фойда келтиришни хоҳлайман. Ишончим комилки, формамни 100 фоиз тиклаб олганимдан сўнг, «Челси»нинг ўйинида ҳам ижобий ўзгариш кузатилади. Аввалги даражамга қайтишим эса фақат ўзимга боғлиқ».

Ў. УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:18, 23.02.2016.
Ўқилди: 3669 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.