Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

Сергей Лушчан: "Ал-Наср" билан ўйинга ҳар томонлама тайёрмиз"

Баҳо:
+ | -

"Ал-Наср" - "Бунёдкор" учрашуви олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "қалдирғочлар" мураббийи Сергей Лушчан ва ярим ҳимоячи Шакер Зуаги иштирок этди.

- Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Ростини айтсам, чиройли ва сифатли футбол кутяпман. Рақиб қандай ўйин кўрсатишини олдиндан билмайман. Бироқ "Бунёдкор" чиройли ўйин намойиш этишга ҳаракат қилади. "Бунёдкор" учун мавсумни энди бошланаётганини умуман аҳамияти йўқ. Биз буни олдиндан билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўрганмиз. Саудия Арабистонига келишимиздан олдин 13та ўйин ўтказдик. Эртанги баҳсга ҳар томонлама ўйинга тайёрмиз, - деб гап бошлади Сергей Иванович.



- Сардор Рашидов жамоадан кетган. Унинг ўрни қанчалик билиняпти?
- Сардор Рашидов "Бунёдкор"да очилди ва ўзининг яхши сифатларини намойиш этди. Натижада хориж клублари назарига тушди. Уни клубимизда олиб бирган хизматлари учун миннатдорчилик билдирамиз. "Бунёдкор"нинг ўз танлаган йўли ва мақсади бор. Клуб ўз тарбияланувчиларига таянади. Бунинг мевасини 2015 йил якунларида кўрдик. 3та футболчимиз Осиёнинг энг яхши футболчилариниг якуний руйхатига киритилди. Бу жуда катта натижа. 2018-2020 йилларга бориб, деярли ҳамма футболчи ўз тарбияланувчиларимиз бўлади.

- "Ал Наср" бу йил яхши натижа кўрсата олмаяпти. Бу сизларга қўл келадими?
- Мен бизга осон бўлади дея олмайман. Бу жамоа жуда жиддий клуб. ОЧЛда кучсиз жамоа йўқ, Ўтган йили "Ал Наср" биринчи ўринда кетаётганида бу ердан дуранг билан қайтгандик. Эртага қандай натижа бўлишини вақт кўрсатади.

- Терма жамоа миқиёсида Ўзбекистон анча кучли. Бироқ ўзбек жамоалари негадир Саудия Арабистони клубларини енга олишмаяпти. Бунинг сабаби нимада? 
- Ҳайронман. Бунгача ютмаган бўлсак, энди ютиш вақти келди.

Шакер Зуаги: - Тайёргарлигимиз яхши бўлди. Мақсадимиз ортга ғалаба билан қайтиш, "Ал Наср" жуда кучли клуб. Лекин биз улардан кам эмасмиз, буни эртага исботламоқчимиз. Ўзбекистонда спортни хусусан футболни ривожлантириш учун катта ҳажмдаги ишлар қилинмоқда. "Бунёдкор" футбол мактаби ҳақида ҳар қанча гапирсак кам. Биз академияда тарбия топаётган ёшлар билан натижаларга эришмоқчимиз.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:45, 23.02.2016.
Ўқилди: 2976 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.