Сўнгги кунларда бутун қитъамиз футбол жамоатчилиги эътибори пойтахтимиз Тошкент мезбонлик қилган футзал бўйича ХIV Осиё Чемпионатига қаратилди, десак асло муболаға бўлмайди.
Кеча мазкур мусобақанинг ҳал қилувчи – финал баҳси ўтказилди. Унда Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Анчагина қизиқарли тарзда ўтган беллашувда ҳамюртларимиз 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди ва Осиё вице-чемпиони деган унвонга сазовор бўлишди. Мусобақа бош соврини эса эронлик футзлачиларга насиб этди.
Хўш, учрашув қандай ўтди ўзи? Залда қандай атмосфера ҳукмрон бўлди?! Буни қуйидаги фотосуратлардан ҳам билиб олишингиз мумкин…
Футзал бўйича Осиё чемпионати финал учрашувига жуда кўплаб футзал ишқибозлари ташриф буюришди. “Ўзбекистон” спорт комплекси мухлислар билан тўлди!
Барча мамлакатимиз бош жамоасини қўллаб-қувватлади!
Футзалчиларимиз ҳам шунга монанд ажойиб ўйин кўрсатишга уринишди.
Терма жамоамиз ўйин аввалиданоқ ташаббусни қўлга олишга уринди.
Таъкидлаш жоизки, деярли барча мухлсилар ўйинни тик турганча, катта ҳаяжон билан кузатиб боришди.
Тажрибали рақиб саналган Эрон термаси тез-тез ҳужумлар уюшириб мудофаа чизиғимиз вакилларини хушёр ҳолда ушлаб турди.
Дилшод Раҳматов ўйиндаги энг фаол футзалчилардан бўлди.
Константин Свиридов ҳамда Артур Юнусов ҳам ўйинни ажойиб тарзда ўтказишди.
Жавлон Аноров ҳам термамиз фойдаси учун паркетда елиб-югурди…
Аммо рақиб терма ҳам бўш келмасликка уринди.
Дилшод Ирсалиев эса ажойиб зарба орқали ўйинда ҳисобни очди.
Бу эса барча ишқибозларда ғалабага умид уйғотди.
Сўнг ўйин янада тезлашди, ҳар икки терма ҳам рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишга уринди.
Орада Рустам Умаров жароҳат олди ва унинг ўрнига Клим Тюгаев туширилди.
Ўйин жиддий курашларга бой тарзда кечди.
Эронликлар 2 та тўп киритгач, хатто Константин Свиридовнинг 5-ўйинчи бўлиб ўйнашига ҳам тўғри келди.
Ўйин якунида ҳеч ким жойида тинч ўтира олмади…
Афсуски, кўпсонли ҳужумлар бесамар якунланди…
Якунда Эрон термаси Осиё чемпионати ғолибига айланди.
Бу нигоҳларда не ўйлар намоён экан… “Биз ҳали ЖЧда ўз кучимизни намойиш этамиз…”
Сўнг тақдирлаш маросми ўтказилди.
Ҳакамаларга ҳам махсус совғалар тақдим этилди.
Фейр-плей соврини Эрон термасига топширилди.
Турнирнинг энг яхши ўйинчиси соврини Эрон терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Кешаварзга топширилди.
Таиландлик Супхавут Туеангкланг эса Осиё чемпионати тўпурари бўлди.
Асқар Ҳасанзодага эса мусобақанинг энг фойдали ўйинчиси мукофоти топширилди.
Сўнг Таиланд терма жамоасига бронза медаллари топширилди.
Ўзбекистон терма жамоасига эса кумуш медаллар насиб этди.
Эронга навбатдаги олтин медаллар топширилди.
Бизнинг йигитлар ҳам асло чемпиондан кам ўйин кўрсатишмади!
Шу боис бутун зал уларни қарсаклар билан кузатди!
Терма жамоамизнинг ҳар бир аъзоси мардонавор ўйин намойиш этди.
Бунинг учун улардан миннатдор бўлсак арзийди, нима дедингиз…
Якунда мусобақани ёритиб борган барча ОАВ ҳодимлари ҳам эсдалик учун суратга тушди.