Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Р.Бердиев: “Гуруҳимиз – ғарбий минтақадаги энг кучли гуруҳ”

Баҳо:
+ | -

“Ал Аҳли” – “Насаф” жамоалари учрашувидан олдинги ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул БЕРДИЕВ ва жамоа сардори Артуг ГЕВОРКЯН иштирок этишди.

-Эртанги ўйин биз учун осон кечмайди, -дея сўз бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. –

Чунки рақибимиз кучли ва тажрибали жамоа. Таркиби ҳам маҳоратли футболчилардан иборат. “Ал Аҳли” билан ўтган йили ҳам куч синашганмиз ва жамоанинг имкониятлари бизга яхши маълум. Қолаверса, жиддаликлар тажрибали мураббийга ҳам эга. Ўтган йили “Ал Аҳли”ни камида ярим финалга боришини кутгандим. Афсуски, улар 1/8 финалдаёқ мусобақа билан хайрлашишди. Ўтган йили Жиддада мағлуб бўлдик, Қаршида дуранг қайд этдик. Қаршидаги баҳсда яхши ўйин кўрсатсакда, ғалабага эриша олмагандик.

-Гуруҳ ҳақида фикрингиз? Қайси жамоаларни кейинги босқичга чиқиш имконияти юқори, деб баҳолайсиз?

-Фикримча, бизнинг гуруҳ ОЧЛдаги энг кучли гуруҳлардан бири. Ҳар бир клуб ўз мамлакатининг етакчи жамоаси ҳисобланади. Албатта биз ҳам ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз. Бунинг учун ақлли ва тартибли ҳаракат қилишимиз лозим. Ушанда яхши натижага эришиш мумкин. Кейинги босқичга чиқишда ҳамма жамоанинг имконияти тенг. Буни ўтказиладиган ўйинлар кўрсатиб беради.

Артур Геворкян: -Эртанги ўйинга муносиб ҳозирлик кўрдик. Рақибимиз ўта жиддий. Дастлабки ўйиндаги ғалаба ҳар икки томон учун ҳам муҳим. Шу боис сафардан фақат ижобий натижа билан қайтиш илинжида тўп тепамиз.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 16:01, 23.02.2016.
Ўқилди: 3172 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2693]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2441]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2341]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1937]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1746]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1726]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1673]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1671]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1338]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1270]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик