Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

“Андижон”: Стадион ва қароргоҳда иш қизғин ФОТО

Баҳо:
+ | -
Ҳадемай мамлакатимизда навбатдаги миллий чемионат ўйинлари старт олади.    Унга ҳар бир жамоа турлича тайёргарлик кўрмоқда. Хусусан “Андижон” клуби ҳам имкон қадар мавсумга пухта ҳозирлик кўришга харакат қилаётир.    Клуб матбуот хизматининг маълумот тарқатишича, жамоа раҳбарияти стадион ва қароргоҳини мавсумга шай холатга келтириш учун астойдил ишга киришган. Жумладан уй учрашувларини ўтказадиган “Соғлом авлод” стадионида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хизматчиларнинг баҳорнинг илк кунларига қадар барча ишларни якунлаб, стадионни идеал холатга келтириши кўзда тутилган. Стадионда ўзига яраша янгиликлар жорий этилиши режалаштирилган ва бу борада иш кетмоқда. Фақат бу хусусда кейинроқ маълумот берамиз. Кеча стадионга ташриф буюриб, шунга гувоҳ бўлдикки, ҳар бир трибунадаги ўриндиқлар тозаланиб, пардоз ишлари олиб борилмоқда. “Бургутлар” ўз уйидаги илк учрашувини 11 март куни“Локомотив”га қарши ўтказади. Дарвоқе, майдоннинг холатига келадиган бўлсак, мухлислар яхши билишса керак, “Соғлом авлод” стадионининг майдонига ажирик ўти ётқизилган. Шу боис майдон баҳор фаслининг илк ойида ям-яшил бўлади дейиш қийин.   Ўтган мавсум жамоа шаҳардаги мехмонхоналарнинг бирида истиқомат қилганди. Жорий йилдан бошлаб эса “Андижон” яна аввалги қароргоҳига қайтадиган бўлди. Жамоа Тошкентда йиғин ўтказаётганида клуб раҳбарияти бундан унумли фойдаланган холда, базада таъмирлаш ишларини олиб борди. Қолаверса жамоа аъзоларига қулайлик яратиш мақсадида жихозлар олиб келинди. Футболчилар эртага ушбу қароргоҳда йиғилади.   12742373_147622675624071_6093686969370639877_n.jpg    12729051_147622572290748_2491092550696070257_n.jpg
Манба: sports.uz
Киритилди: 16:03, 23.02.2016.
Ўқилди: 3574 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик