Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Нўъмон Ҳасанов: «Ғалаба қозониш учун бор кучимизни берамиз»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда жамоамиздан Нўъмон Ҳасанов ва Даврон Ҳошимов иштирок этишди.

Нўъмон ҲАСАНОВ ("Пахтакор" бош мураббийи): - “Ал Ҳилол” анча кучли ва шаклланган жамоа. Рақиб сафида тажрибали футболчилар бор. Юқори савияда ўйнайдиган легионерлар мавжуд. Аммо мақсадимиз эртага ўз мухлисларимиз қаршисида ғалабага эришиш. Йигитлар ўйинга тайёр ҳолатда.

Футболчиларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш устида ҳам ишладик. Ҳозир бизга қийин, лекин зафар қучиш учун бор кучимизни беришимизга бу тўсиқ бўлмайди.

Мавсум олдидан сафимизда йўқотишлар бўлди. Аммо ёшларга ҳам қачондир имконият бериш керак. Захирада ўтираверса футболчи ўсмайди. Энди уларга ўзини кўрсатиш учун имкон бор. Барчаси ҳаракатга боғлиқ. Агар йигитлар бор кучи билан ўйнаб, ғалабага эришсак. барчаси унутилади. Жамоадан кетганлар ҳам, мағлубиятлар ҳам эсдан чиқади.

Даврон ҲОШИМОВ ("Пахтакор" ҳимоячиси): - Рақиб жуда кучли, унинг ўйинларини кўриб, ўрганиб чиқдик. Эртага ўз майдонимизда 3 очко учун майдонга тушамиз. Мухлисларимизни хурсанд қилиш йўлида барчамиз бирдам бўлган ҳолда ўйнашга уринамиз.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 18:30, 23.02.2016.
Ўқилди: 3464 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2717]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2429]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2422]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2335]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2293]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2211]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1873]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1731]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1720]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1537]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик