Кириш Регистрация
15/04 00:00 Борнмут 1-0 Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико 4-2 Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д 3-1 Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла 3-2 ПСЖ
16/04 23:30 Ньюкасл - Кристал Пэлас
16/04 23:59 Реал Мадрид - Арсенал
16/04 23:59 Интер - Бавария

Швейцария ҳукумати ФИФАдаги шубҳали молиявий ишлар ҳақидаги хабарларни текширмоқда

Баҳо:
+ | -

Швейцария ҳукумати 2018 ва 2022 йилдаги жаҳон чемпионатлари мезбонлигини Россия ва Қатарга бериш бўйича қарор билан боғлиқ бўлган ФИФАдаги шубҳали молиявий ишлар ҳақида олинган 152 та хабарни текширмоқда. Бу ҳақда Швейцария бош прокуратураси раиси маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

2015 йил декабрида Швейцария прокуратураси бундай 133 та хабарни текшираётгани маълум қилинганди.

"Айни вақтда прокуратура футбол бўйича жорий терговлар билан боғлиқ шубҳали молиявий ишлар ҳақидаги 152 та хабарни текширмоқда", деб айтди прокуратура вакили.

ФИФА тарихидаги энг йирик можаро 2015 йилнинг май ойи охирида авж олди, ўшанда ташкилот президенти лавозимига сайловлардан икки кун аввал Цюрихдаги меҳмонхонада АҚШнинг сўрови билан швейцар полицияси ташкилотнинг 7 нафар юқори лавозимли амалдорларини коррупцияда гумон қилиб ҳибсга олган. АҚШ адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, улар 24 йил давомида 150 млн долларга яқин пора олган.

Швейцария полицияси 2010, 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатлари мезбонларини аниқлаш сайловларида пулларни ювишга алоқадор бўлган бир гуруҳ номаълум шахсларга жиноий иш қўзғатган. ФИФАнинг ўшандаги президенти Йозеф Блаттер 29 майда навбатдаги муддатга қайта сайланган, бироқ 4 кундан кейин коррупция можароси ортида истеъфога кетишини эълон қилган.

Манба: kun.uz
Киритилди: 09:55, 24.02.2016.
Ўқилди: 3133 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz