Кириш Регистрация

Свен-Йоран Эрикссон: «Яқин 10-15 йил ичида Хитой жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг «Шанхай Шэньхуа» жамоаси бош мураббийи, швециялик мутахассис Свен-Йоран Эрикссон Хитой терма жамоаси кейинги 10-15 йил ичида футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўла олиши мумкинлиги ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Хитой футболини ёрқин келажак кутмоқда. Ўйлайманки, мен ўз вақтида бу ерга келдим. Мен бу ердан кетмаслигимни ҳис қилмоқдаман, чунки Хитой футболи тез суратлар билан ривожланишни бошлади.

Ўтган асрнинг 90-йилларида Италияда ишлагандим ва ўшанда барча Италия чемпионатида ўйнашни орзу қиларди.

Янги асрнинг дастлабки ўн йиллигини Англияда ўтказдим ва бу даврда барча АПЛ жамоаларидаги катта пуллар ва ажойиб ўйинлар учун туманли альбионга келишни истарди.

Бугун, 2016 йилда, кўпчилик Хитойга интилмоқда. Чунки Хитой жамоалари катта маблағлар сарфлаб, кучайишни бошлашди.

Эҳтимолки, кейинги 10-15 йилда Хитой терма жамоаси ҳам етарли даражада кучайиб, жаҳон чемпиони бўлиши мумкин», – дея Эрикссоннинг сўзларидан иқтибос келтиради The Guardianнашри.

Манба: kun.uz
Киритилди: 10:00, 24.02.2016.
Ўқилди: 5514 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик