Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-0 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-0 Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

"Қизилқум": Навоийда аккредитация давом этади

Баҳо:
+ | -

Футбол — миллионлар ўйини. Унинг тарғибот ва ташвиқотида оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларининг ўрни жуда катта.

Навбатдаги миллий чемпионат баҳслари бошланишига тобора оз фурсат қолмоқда. Янги мавсумда ҳам “Қизилқум” ПФК  Навоий шаҳрида жамоамиз иштирокида бўладиган Ўзбекистон кубоги ва мамлакат чемпионати учрашувларида журналистлар учун қулайлик яратишни режалаштирган.

Жумладан, оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларининг ўйинларни махсус сектордан бепул томоша қилишлари, учрашувлар якунида уюштириладиган матбуот анжуманларида иштирок этишлари, шунингдек, ТВ операторлари ҳамда фотомухбирларнинг стадионда фаолият юритиши имконини берувчи махсус рухсатнома (бейжик)лар тақдим этилади.

Бунинг учун ОАВ ва матбуот ходимлари ўзлари ишлаётган корхонадан “Қизилқум” ПФК бош менежери Ҳамиджон Ғуломович Актамов номига хат, икки дона 3Х4 ҳажмдаги сурат ҳамда паспорт нусхасини тақдим этишлари талаб қилинади.

Ҳужжатлар қабул қилиш шу йилнинг 2 мартига қадар давом этади.

Мурожаат учун телефонлар: (0436) 2231503, +998998339634.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” футболчилари илк турни 5 март куни ўз майдонида “Машъал” (Муборак) жамоасига қарши ўтказади. Учрашув соат 17.00 да бошланади.

 

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 10:32, 24.02.2016.
Ўқилди: 3783 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик