"Челси" клуби Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте билан тез орада шартнома имзолаши мумкин.
Пайшанба куни Лондон клуби раҳбарияти Контенинг агенти билан учрашади ва у билан эртанинг ўзида шартнома тузишни режалаштирмоқда. Агар томонлар келишувга эриша олса, Конте "Челси"ни кейинги мавсумдан бошлаб бошқаради.