Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Нўъмон Ҳасанов: Ҳисобни тенглаштириш футболчилардан катта куч талаб этади

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич илк тур ўйинлари доирасидаТошкентнинг "Пахтакор" ҳамда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клублари ўртасида кечган учрашувдан сўнг ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманнинг иккинчи қисмида “шерлар” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

- Бугун биз жуда кучли жамоага қарши ўйнадик. Ғалаба учун йигитлар астойдил тер тўкишди. Бунинг учун улардан миннатдорман. Аммо ўйин давомида бир қатор хатоларга ҳам йўл қўйилди. Уларга ҳам кўз юмиб кетса бўлмайди. Биз жавоб ўйинига қадар шу хатоларни тузатишга уринамиз.

Бундан айниқса, рақиб ҳужум чизиғининг анча кучли эканига ҳам алоҳида эътибор берамиз. Чунки бугун улар оддий вазиятлардан гол уриб кетишди.

MATBUOT ANJUMANI_PAXTAKOR.jpg

Азим Аҳмедов – яхши футболчи. У иккинчи қаватдаги курашларда деярли ютқазмади. Лекин биринчи қаватда у бир нечта хатога йўл қўйди. Аммо секин-аста жамоа ўйинига мослашгач, унинг бундай камчиликлари йўқ бўлиб кетишига ишонаман.

Агар биринчи голни рақиб эмас, балки биз урганимизда ўйин умуман бошқача кечарди. Ўзим собиқ футболчи сифатида айтишим мумкинки, ҳисобни тенглаштириш жуда мушкул иш ва бу футболчилардан жуда катта куч талаб этади. Шу сабабдан ҳам йигитлардан миннатдорман, - дейди Нўъмон Ҳасанов.

Манба: sports.uz
Киритилди: 20:58, 24.02.2016.
Ўқилди: 3091 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.