Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида Киевнинг "Динамо" клуби ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилди. Учрашувда Пеллегрини шогирдлари иккита тўп билан ғалаба қозонишди.
Биринчи бўлимда Агуэро ва Давид Сильва манчестерликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимда Буяльский фарқни биттага қисқартирди. Ўйин тугашига арафасида Яҳё Туре жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба билан ҳисобни 1:3га етказди.
Жавоб ўйини 3 ҳафтадан сўнг "Эттиҳад" стадионида ўтказилади.
ЕЧЛ, 1/8 финал, дастлабки ўйин
Динамо Киев Украина – Манчестер Сити Англия 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 15 Агуэро, 0:2 – 40 Сильва, 1:2 – 58 Буяльский, 1:3 – 90 Туре.
Динамо Киев – Шовковский, Данило Силва (Макаренко, 66), Хачериди, Драгович, Вида, Гармаш (Велозу, 31), Рибалка, Буяльский, Ярмоленко, Теодорчик (Мораес, 46), Гонсалес.
Манчестер Сити – Харт, Санья, Компани, Отаменди, Клиши, Фернандо, Туре, Фернандиньо, Сильва, Стерлинг, Агуэро (Ихеаначо, 90).