Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Навбаҳор": Чемпионлар келишмоқда

Баҳо:
+ | -

27 февраль куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг Ўзбекистон чемпионлигининг қўлга киритганлигининг 20 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган тадбир қатнашчилари юртимизга етиб келишмоқда. 1996 йилги чемпионатда “Навбаҳор” сафида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган футболчиларнинг айримлари бугунги кунда хорижда истиқомат қилишмоқда. Биринчилардан бўлиб юртимизга Эдуард Мамотов етиб келди. Ўзбекистон чемпионатлари тарихида биринчи бўлиб, беш карра мамлакат чемпионлигига сазовор бўлган Мамотов бир неча кун Тошкентда ёру-дўстлари билан учрашиб, бундан бир неча соат олдин Наманганга етиб келди. Бугун-эрта бошқа футболчилар ҳам юртимизга етиб келишади.
Эдуард Мамотов ҳақида қисқача маълумот. Фаолияти давомида «Восток» (Усть-Каменогорск), «Химик» (Жамбул), «Нефтчи» (Фарғона), «Навбаҳор» (Наманган), «Черноморец» (Новороссийск), «Металлург-Кузбасс» (Новокузнецк) жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 15 та ўйинда майдонга тушган.
Эришган ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони (1992-1996), Ўзбекистон кубоги соҳиби (1992, 1995), МДҲ Чемпионлари кубоги финалчиси (1994), Осиё Чемпионлар кубогида 3-ўрин соҳиби.  
Футболчилик фаолиятини 2005 йили Навокузнецкнинг «Металлург-Кузбасс» жамоасида якунлаган Мамотов бугунги кунда мураббий сифатида иш юритмоқда. Дастлабки кезларда “Металлург-Кузбасс” иккинчи жамоасида бош мураббийлик қилгач, 2007-2009 йиллар давомида “Металлург-Кузбасс” асосий таркибида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борди. 2010-2012 йилларда эса Кемерованинг “Кузбасс” клубини бошқарди. Иқтисодий томондан қийинчиликка учраган клуб тарқатиб юборилгач Мамотов бир йил давомида футбол мактабида болаларга миллионлар ўйинидан сабоқ берди. 2014 йилдан эса Россия иккинчи лигаси қатнашчиси Прокопьескнинг «Шахтёр»жамоасига бош мураббийлик қилиб келмоҳда.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:45, 26.02.2016.
Ўқилди: 2356 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик