«Челси» жамоаси ҳимоячиси Жон Терри машина уриб кетган 9 ёшли қизчага ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берган.
Манбанинг ёзишича, воқеа футболчининг Суррей графлигидаги уйи яқинида рўй берган.
Гувоҳлардан бири айтишича, Терри йўлда ётган, ўткинчи машина уриб кетган қизни кўргач, адёл олиб келиб, уни ўраган ва тез тиббий ёрдам чақириб, шифокорлар келгунича унинг ёнида бўлган. Қизалоқни уриб кетган шахс эса воқеа жойидан кетиб қолган.
Айни вақтда қизча шифокорлар назоратида, унинг боши жароҳатланган, лекин ҳаётига хавф таҳдид солмаяпти.