Испаниянинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яна узоқ муддат яхши спорт формасини ушлаб туриш мақсадида парҳез қилишга қарор қилди. У жисмоний тайёргарлиги бўйича тартибини ўзгартирган.
Португалия терма жамоаси сардори, 31 ёшида янги парҳез дастурига кўра 2015 йилнинг январидан бошлаб икки килограмм мушаклар оғрилигини йўқотган. Ўттиз ёшдан ошганидан кейин эса футболчи умумий ҳисобда бир килограмм вазн ташлаган.
Мушаклар оғирлигининг қисқариши натижасида футболчи ўзининг ҳаракатчанлиги ва тезкорлигини сақлаб қолади. Ҳозирда Роналдунинг вазни 78 килограммни ташкил қилмоқда. Футболчи мушаклари оғирлигини яна бир неча килограммга камайтиришни режалаштирган.