Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Адам Жонсон ва унинг «издошлари»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Англия футболида ноодатий ҳодиса кузатилди. Яъни «Сандерленд» клуби футболчиси Адам Жонсон вояга етмаган қизга тегажоқлик қилишда айбланиб, клубдан шармандаларча ҳайдаб юборилди. Афсуски, бу воқеа АПЛда биринчи бор кузатилмаяпти. Аввалроқ ҳам премьер-лиганинг "ҳаддидан ошган" баъзи футболчилари клублардан қувғин қилинган. Қуйида ана шулар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Ли Хьюз

«Вест Бромвич»даги фаолияти орқали танилиб келаётган Ли 2004 йили августида маст ҳолатда автоулов бошқаради ва ҳалокатга сабабчи бўлади. Нохуш воқеа оқибатида қарама-қарши йўналишда келаётган бошқа машинадаги Дуглас Грэм исмли бир йўловчи оламдан ўтади. Унинг рафиқаси Морин ва уларнинг ҳайдовчиси Алекс Фрисбилар оғир аҳволда шифохонага етказилади. Шундан сўнг Ли Хьюз олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Футболчи уч йил жазони ўтагач, озодликка чиқарилади ва «Олххэм» клуби билан шартнома имзолайди. Кейин эса «Ноттс Каунти» ва «Порт Вэйл» жамоаларида тўп суради. Хьюз ҳозирда «Уорчестер Сити» номли ҳаваскорлар клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.   Люк Маккормик «Плимут» дарвозабони Люк Маккормик ҳам мастликда рулга ўтириш оқибатида клубдан ҳайдалган. Ачинарлиси, Люк 2008 йилнинг июлида рўй берган ушбу автоҳалокат туфайли 8 ва 10 ёшли икки норасида қизалоқлар ҳаётига нуқта қўйди. Жигарбандларидан айрилган ота эса бир умрга ногирон бўлиб қолди. Ўша куни Маккормик машина ҳайдамаса ҳам бўларди. Аммо у тўйда керагидан анча кўп ичиб олгач... Можаро оқибатида голкипер етти йиллик қамоқ билан жазоланди. Лекин орадан тўрт йил ўтгач, у яна озодликка чиқди. Шу тариқа, Маккормик спорт формасини тиклаб олгач, аввалига «Труро Сити» ва «Оксфорд Юнайтед» клублари дарвозасини қўриқлади. 2013 йилнинг майида эса яна «Плимут»га қайтиб, 2014 йилдан жамоа сардори даражасига кўтарилди.   Марлон Кинг 2009 йили «Уиган»дан қувғин қилинган Марлон Кинг зўравонликда айбланади. Чунки у тунги клубларнинг бирида нотаниш қизга тегажоқлик қилиб, унинг бурнини синдиради. Ҳодиса тафсилотлари ўрганиб чиқилганидан сўнг суд футболчига 18 ойлик қамоқ жазосини белгилайди. - Бу жуда қайғули воқеа. Марлоннинг қилиғи айниқса, профессионал футболчи бўлишни истаётган ёшларга салбий таъсир ўтказиши мумкин, - деганди ўшанда «Уиган» президенти Дэйв Уиган. Кинг озодликка чиққанидан сўнг «Ковентри Сити» билан келишувга эришади. Кейин эса «Бирмингем» ва «Шеффилд Юнайтед» клубларида фаолият юритди. 2014 йилнинг май ойига келиб, Марлон маст ҳолатда машина бошқаргани учун яна 18 ойни панжара ортида ўтказадиган бўлди.   Кевин Сент-Люс 2013 йили «Кардифф» клуби франциялик футболчи Кевин Сент-Люс билан хайрлашишга қарор қилди. Чунки у тунги клублардан бирида тўйгунича ичиб, кейин у ерда жанжал чиқарганди. Энг ёмони, Кевин мастлик оқибатида нотаниш бир аёлни шу қадар қаттиқ урадики, зарбадан сўнг жабрланувчи ҳушини йўқотади. Лекин футболчи бунга ҳам қониқмай, яқин-атрофда турган яна бир аёлни бесабаб калтаклайди. Албатта, воқеани ўрганиб чиққан полиция Кевинни айбдор деб топади, бироқ у «Уимблдон»га кўчиб ўтиш орқали жазодан қутулиб қолади. Ҳозирги вақтда футболчи Франциянинг «Дьепп» клубида тўп сурмоқда.   Чед Эванс Мақоладаги сўнгги қаҳрамонимиз ҳам Адам Жонсон сингари, «муҳаббат қурбонлари»дан. Зеро Чед ҳам 2012 йилнинг апрель ойида ахлоқсизликда айбланиб, «Шеффилд Юнайтед»дан қувилган, камига, беш йиллик қамоқ жазосига ҳам ҳукм қилинган эди. Мана шундай тарзда ёмонотлиққа чиққан Эванс 2014 йилнинг октябрига келиб, озодликка чиқади ва жонажон клубига қайтмоқчи бўлади. Аммо бу ниятдан хабар топган клуб мухлислари норозилик намойишлари уюштириб, гуноҳкорни «Брэмолл Лэйн» стадионига яқин йўлатишмайди. 27 ёшга тўлган футболчи ўшандан бери ўзига жамоа тополмай юрибди.   Жаҳонгир тайёрлади

 

Манба: intersport.uz
Киритилди: 16:59, 26.02.2016.
Ўқилди: 4639 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.