Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

ФИФА президентлиги учун сайловнинг 1-босқичида Инфантино энг кўп овоз олди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 26 февраль куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФАнинг навбатдан ташқари конгресси ўтказилмоқда. Конгресс қатнашчилари бўлган 207 федерация ташкилотнинг янги президентини сайлашади.

Биринчи турдаёқ президент этиб сайланиш учун, номзодлардан бири умумий овозларнинг 2/3 қисмига эга бўлиши талаб этиларди. Биринчи раунд натижаларига кўра шаҳзода Али - 27 овоз, шайх Салмон - 85 овоз, Жером Шампань - 7 овоз, Жанни Инфантино эса 88 овоз олди.

Биринчи турда ғолиб аниқланмагач, кейинги турлар ўтказилиши белгиланганди. Унга кўра номзодлар 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплашига тўғри келади.

Агар турлар 2 ёки ундан ортиқ бўлса сўнгги ўринни олган номзод сайлов маросимининг кейинги раундида иштирок этмайди. Овоз бериш яширин тарзда бўлиб ўтмоқда. Ғолиб 4 йил муддат давомида ташкилотга президентлик қилади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 20:01, 26.02.2016.
Ўқилди: 3364 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик