"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер Англия чемпионатининг 28-турида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олдидан рақиблар бош мураббийи Луи ван Гаалнинг вазияти ҳақида фикр билдирди.
У кейинги вақтларда мухлислар ва журналистлар ушбу голландиялик тажрибали мутахассисга доимий равишда танқид тошлари ёғдираётганига эътибор қаратган.
"Манчестер Юнайтед" ҳақида кўп гапиришни истамайман. Биз ўз ишимиз билан машғулмиз. Албатта, рақибни етарлича ҳурмат қиламиз. Мен ван Гаалнинг қийин ҳолатга тушганини ҳис қилиб турибман, уни муаммолар ўраб олган", дейди Венгер Goal.com нашрига.
"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" жамоалари баҳси 28 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 19:05да бошланади.