Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 0-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 0-0 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия - Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Баҳо:
+5 | -

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

"Cо-Оп Live Arena" мажмуасида кечган баҳсда ҳамюртимизга хорватиялик Агрон Смакичи рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг кутилганидан эртароқ якунланди.

Беллашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ устунликни ўз қўлига олган Жалолов 7-раундда рақибига бир қатор кучли ва аниқ зарбалар йўллади. Натижада, Смакичи олган жароҳатлари ва чарчоқ сабабли 8-раундга чиқишдан бош тортди.

Шу тариқа, ҳакамлар Баҳодир Жалоловнинг техник нокаут эвазига ғалаба қозонганини қайд этишди. Бу ғалаба Жалолов учун профессионал рингдаги 18-муваффақият бўлди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:50, 10.05.2026.
Ўқилди: 4253 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик