Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Қўқондаги "Марказий" стадионида ўтказилган баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлим бошида мезбонлар олдинга чиқиб олишди. 49-дақиқада белгиланган пенальтини Жавоҳир Сидиқов аниқ амалга ошириб, "Қўқон-1912"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 1:0.
Учрашувнинг 88-дақиқасида "Бухоро" футболчиси Сардор Қулматов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Шунга қарамай, меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолган ҳолда мағлубиятдан қутулиб қолишди.
90+2-дақиқада Шаҳзодбек Убайдуллаев жаримадан чиройли гол уриб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Шу тариқа, "Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Бухоро" эса сафардан бир очко билан қайтди.













